Италиянинг Виарежжио шаҳарчасида бўлиб ўтадиган «Карнавал Кубоги» халқаро турнирига қуръа ташланди, деб хабар бермоқда «Uff.uz».
67 марта ўтказиладиган мусобақа гуруҳ босқичида Тошкентнинг «Пахтакор» клуби «Наполи», «Верона» ва АҚШнинг «ЛИАК Нью-Йорк» клублари ёшларига қарши баҳс олиб борадиган бўлди.
Мусобақада бу сафар 1996 йил 1 январь ва ундан кейин таваллуд топган футболчилар қатнашади. Бундан ёши катта уч нафар футболчининг ўйнашига рухсат берилади. Мусобақа тақвими 26 январь куни маълум бўлади. Турнир 2—16 февраль кунлари бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)