Ўзбекистон терма жамоаси Австралияга Дубай аэропортидан учди. 14 соат парвоздан кейин жамоа Осиё Кубоги доирасидаги биринчи ўйини ўтказиладиган Сидней шаҳрига етиб борди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерацияси расмий твиттерига асосланиб, «Uff.uz» хабар бермоқда.
Ўзбекистонлик футболчиларни маҳаллий футбол мухлислари, шунингдек, Австралиядаги ўзбекистонлик футбол ишқибозолари кутиб олди.
Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Сиднейдаги машҳур Опера уйи яқинидаги «Шангри-Ла» меҳмонхонасига жойлашди.
Изоҳ (0)