Арманистон Евроосиё иқтисодий иттифоқининг Россия, Белоруссия ва Қозоғистон сингари тўлақонли аъзоларидан бирига айланди, деб хабар бермоқда «Российская газета».
Арманистон қатор товар ва хизматлар бўйича Божхона иттифоқи учлиги билан умумий параметрларни жорий этади. Шунингдек, лицензияларни ўзаро тан олиш ҳам кўзда тутилган бўлиб, 2016 йилгача дори воситалари ва тиббиёт ускуналарининг умумий бозори ташкил этилиши режалаштирилган.
Арманистон президенти Серж Саргсяннинг сўзларига кўра, мамлакат иттифоқнинг бошқа аъзолари билан умумий чегараларга эга бўлмаса-да, интеграция ташкилоти доирасида барча учун фойдали ҳамкорликни йўлга қўйиш имкони бўлади. Эслатиб ўтамиз, иттифоққа 8 майдан кечикмай Қирғизистон ҳам аъзо бўлиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)