АҚШнинг жануби-ғарбида жойлашган Кентукки штати ҳудудида кичик самолёт ҳалокати рўй берди ва бу ҳалокатдан бир нафар йўловчи, 7 ёшли қизча омон қолди. Бу ҳақда маҳаллий полициянинг маълумотига асосланган Россия нашрларига таяниб, «Kun.uz» хабар бермоқда.
Қайд этилишича, қизча ҳалокат рўй берган жойдан энг яқин қишлоққача юриб келган ва одамларни ёрдамга чақирган. Лекин Piper PA-34 русумли самолёт иштирокида юз берган бу авиаҳалокатда самолётда бўлган бошқа 4 нафар киши, учувчи ва уч йўловчи ҳалок бўлган. Бу йўловчилар қаерга кетаётгани ҳамда омон қизчага қандай қариндош бўлгани ҳали маълум бўлмаган.
Айни пайтда қизча шифохонага ётқизилган ва воқеа бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)