Индонезия фуқаролик авиацияси бошқармаси Air Asia авиакомпаниясининг Сурабаядан Сингапурга парвозларни амалга ошириш бўйича рухсатномасини вақтинчалик олиб қўйди, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Бундай қарор қабул қилинишига ушбу йўналишдаги парвозларни амалга ошириш авиакомпанияга ҳафтанинг фақатгина дусаҳнба, сешанба, пайшанба ва шанба кунлари амалга оширишга рухсат этилгани билан изоҳланган.
Эслатиб ўтамиз, Индонезиянинг Сурабая шаҳридан Сингапурга йўл олган Малайзиянинг Air Asia компаниясига тегишли Airbus 320-200 самолёти ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Белитунг ороли яқинида сувга қулаб тушгани хабар берилган эди. Самолёт қолдиқларини излаш учун 50 та самолёт ва 30 та кема жалб қилинган.
Изоҳ (0)