Дизайнерлар Дов Ганчров ва Ами Драч 3D принтер ёрдамида Man Made номи остида тош даврида ишлатилган меҳнат қуролларини ишлаб чиқарди. Бу ҳақда The Verge нашри хабар берди.
Бундан бир неча миллион йиллар олдин оддий тошдан ишланган иш қуроллари одамлар ҳаётида муҳим вазифа ўтаган. Бугунги кунда биз ишлатаётган смартфон ҳамда компьютерлар билан уларни таққослаганда, қанчалик катта ривожланиш йўлини босиб ўтганимизга гувоҳ бўлишимиз мумкин.
Лойиҳада археолог Леор Гросман ҳам қатнашди ва тош давридагига ўхшаш тош парчаларини излаш ҳамда аниқлашда дизайнерларга ёрдам берди.
Найзадан тортиб то болтагача бўлган тош даври қуролларини қайта ясашдан мақсад – уларнинг қандай ҳайратланарли даражада фойдали эканлигини кўрсатиш бўлган.
Изоҳ (0)