Янги — 2015 йил муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, нуфузли халқаро ташкилотлар ва чет эл етакчи компанияларининг раҳбарлари, жамоат арбоблари Юртбошимиз ва Ўзбекистон халқига тинчлик-осойишталик, сиҳат-саломатлик, бахт-саодат ва янгидан-янги муваффақиятлар тилаб, ўзларининг эзгу ниятлари изҳор этилган самимий қутловларини йўллашда давом этмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Жумладан, қуйидагилар ўз табрикларини йўллаган:
- Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Пан Ги Мун;
- Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири Ли Кэцян;
- Япония иқтисодиёт, савдо ва саноат вазири Йоичи Миязава;
- Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти Бош котиби Дмитрий Мезенцев;
- БМТ Бош котибининг вакили, Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича Минтақавий марказ раҳбари Мирослав Енча;
- Европа Иттифоқининг Ўзбекистон Республикасидаги делегацияси раҳбари Юрий Штерк;
- Г.V.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети ректори Виктор Гришин.
Изоҳ (0)