Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубоги баҳсларида иштирок этиш учун 2 январь куни Дубай орқали Австралиянинг Сидней шаҳрига учиб кетди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Футбол Федерацияси.
Миржалол Қосимов бош мураббийлигидаги терма жамоа БААнинг Дубай шаҳрида бир кунлик машғулотлар ўтказади ва 3 январь куни Австралиянинг Сидней шаҳрига учиб кетади.
Осиё Кубогида Ўзбекистондан 23 нафар футболчидан иборат таркиб иштирок этади. Мусобақанинг тўлиқ тақвими ҳақида аввалроқ хабар берилган эди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси мусобақанинг илк турида 9 январь куни КХДР терма жамоасига қарши майдонга тушади. Аввалроқ КХДР миллий терма жамоаси Осиё кубоги—2015га сирли тарзда тайёрланаётгани, терма жамоанинг машғулот режаси катта давлат сири ҳисобланаётгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)