Охирги пайтларда почта жўнатмаларида юборилиши тақиқланган нарса ёки моддаларни жўнатиш ҳолатлари сони ортган. Бу ҳақда Ўзбекистон почтаси акциядорлик жамияти расмий сайтида хабар берилди.
Почта жўнатмаларида аниқланган юборилиши тақиқланган нарса ёки моддалар олиб қўйилади, алоҳида ҳолларда эса текшириш ҳужжатлари тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилади.
Бундан ташқари, почта жўнатмасида юборилиши тақиқланган нарса ёки моддалар аниқланган ҳолатларда, божхона органлари томонидан тегишли тадбирларни ўтказилиши сабабли ушбу почта жўнатмасини олувчига етказиб бериш муддатлари узайтирилиши мумкин.
Халқаро почта жўнатмасини жўнатувчи, Ўзбекистон Республикасига юборилиши тақиқланган нарса ва моддалар рўйхати билан почта жўнатмасини жўнатаётган мамлакатнинг почта хизматида танишиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари юборилиши тақиқланган ҳамда чекланган нарса ва моддаларнинг рўйхати билан ҳар бир почта алоқаси обйектида танишиш имкониятига эга.
Изоҳ (0)