Германия канцлери Ангела Меркель ўзининг Янги йил муносабати билан қилган телемурожаатида Европа бирлигини Украинадаги инқироз ечилишига ва қонун кучини тасдиқлашга калит сифатида қайд этди, деб хабар бермоқда «Европейская Правда».
Меркелнинг таъкидлашича, Европа Россияга қарши эмас, балки Россия билан биргаликдаги хавфсизликни истайди. Бироқ у Европа халқаро ҳуқуқни бузиб, кучга таяниб ҳаракатланишни ёқлай олмаслигини ва ёқламаслигини билдирди.
Германия канцлери Россия Украина шарқида айнан кучга таяниб ҳаракатланаётганини қайд этди. Унинг сўзларига кўра, Европа ўзининг бўлиниб кетишига йўл қўймайди ҳамда тинчлик тартиботи ва ўз қадриятларини ҳимоя қилиш учун яхлит ҳолда ҳаракат қилади.
Изоҳ (0)