Audi компанияси ўзининг ривожланиши учун сармоялар ҳажмини 2 миллиард долларга кўпайтирди — яқин 5 йил ичида бу компания ушбу ишлар учун 24 миллиард евро сарфлайди. Бунинг эвазига компания 2019 йилга келиб дунёдаги энг йирик премиал автомобиллар ишлаб чиқарувчи BMW компаниясини ортда қолдирмоқчи, деб хабар бермоқда «Kun.uz» «Motor.ru»га таяниб.
Компания ушбу маблағнинг 70 фоизини янги моделлар ва технологияларни, мисол учун, гибридли двигателларни ишлаб чиқаришга йўналтиришни мўлжалламоқда. Бундан ташқари, Audi 2018 йилда BMW i ва Tesla компанияларининг электрокарларига рақобатни ташкил қила оладиган иккита тўлиқ электр энергиясида ишловчи моделни бозорга чиқармоқчи. 2020 йилга келиб, Audi ўзининг моделлари қаторини 50 тадан 60 та машинагача кенгайтиришни мўлжаллаган.
Маблағнинг ярмидан кўпи Audi’нинг Германиядаги Ингольштадт ва Неккарзульм шаҳарларидаги асосий корхоналарини модернизациялаш учун сарфланади. Бундан ташқари, компания бир миллиард евро атрофидаги маблағни ўзининг Мексикадаги заводига ажратади: бу ерда 2016 йилдан Қ5 кроссовери ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилади.
Изоҳ (0)