Янги йил арафасида Тошкент кўчаларида ҳаракатланаётган автобусларнинг бирида қорбобо кийимини кийган чипта сотувчиси пайдо бўлди. Бу ҳақда «Uz24.uz» сайтига таяниб, «Kun.uz» хабар берди.
Facebook ижтимоий тармоғидаги «Потребитель» («Истеъмолчи») гуруҳи аъзоларидан бири унинг суратини гуруҳга жойлаган. Гуруҳнинг бошқа бир иштирокчиси ўз изоҳида ёзишича, бугун, 30 декабрь куни 51-йўналиш бўйича ҳаракатланувчи автобуснинг ҳайдовчиси ва чипта сотувчиси қорбобо кийимини кийиб олган.
Айни вақтда Янги йил байрами бутун Республика бўйлаб кенг нишонланмоқда. Жумладан, Тошкент шаҳридаги Мустақиллик майдонида байрам тантаналари бошланган. «Туркистон» саройида эса «Президент арчаси» томошалари давом этмоқда.
Изоҳ (0)