Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Ўзбекистон Давлат санъат музейининг 100 йиллигини нишонлаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқади. Бу Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев томонидан 23 декабрь куни имзоланган «Ўзбекистон давлат санъат музейи биносини реконструкция қилиш ва унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш тўғрисида»ги қарорида белгилаб қўйилган, деб хабар беради «Kun.uz».
«Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тегишли вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорликда 2018 йилда Ўзбекистон давлат санъат музейининг 100 йиллигини нишонлаш ҳамда уни юқори даражада ўтказиш бўйича чора-тадбирларини ишлаб чиқсин», — дейилади Вазирлар Маҳкамаси қарорида.
Шунингдек, ушбу қарор асосида музей биноси мукаммал таъмирдан чиқарилиши, хорижий сайёҳлар учун намунали сервис хизматларини ташкил этиш чоралари ҳам кўзда тутилган.
Маълумот ўрнида, Тошкентдаги Санъат музейига 1918 йил асос солинган. Музей тўрт бўлимдан иборат бўлиб, унда Ўзбекистон халқ-амалий безаш санъати, Ўзбекистон тасвирий санъати, Шарқ мамлакатлари санъати ҳамда Россия ва Ғарбий Европа санъати билан танишиш мумкин.
Изоҳ (0)