Корея Халқ Демократик Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот ва ахборот департаменти раҳбари Чжон Дон Хак Шимолий Корея Қримнинг Россия Федерацияси таркибига қўшилишини тўлиқ ёқлашини маълум қилди, деб хабар бермоқда ТАСС.
КХДР ТИВ вакили Россия халқига Украинадаги воқеалар билан боғлиқ АҚШ ва Ғарб давлатлари томонидан уюштирилаётган Росссияга қарши кампания шароитида ўз манфаатларини муносиб ҳимоя қилишни тилаган.
У Пхеньян президент Владимир Путин бошчилигидаги Россия халқи ташқаридан уюштирилаётган босим ва санкцияларга муваффақиятли қаршилик кўрсата олишига ишонишини маълум қилган.
Изоҳ (0)