Уганда давлатидан Конго Демократик Республикасининг Пуэнт-Нуар шаҳрига йўл олган самолёт ҳалокатга учради, деб хабар бермоқда «Segodnya.ua».
Самолёт йўлда Бурунди пойтахти Бужумбура шаҳри аэропортига қўниб, ёқлиғи тўлдириб олган. Самолёт қайта ҳавога кўтарилганидан тўрт дақиқа ўтиб Конго Демократик Республикаси ҳудудида тоққа бориб урилган.
Самолёт бортида бўлган олти нафар учувчидан иборат экипажнинг барчаси ҳалок бўлган. Бортда улардан бошқа йўловчилар бор ёки йўқлиги ҳақида маълумот ҳозирча мавжуд эмас.
Изоҳ (0)