Индонезия ҳукумати 28 декабрь куни радарга кўринмай қолган Air Asia авиакомпаниясига тегишли самолёт бўлаклари топилганини расман тасдиқлади, деб хабар бермоқда ТАСС.
Ушбу маълумотни журналистларга Индонезия Транспорт вазирлиги ҳаво транспорти бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Жоко Муржаможо етказган. «Ҳозирда бўлаклар Air Asia самолётига тегишли эканлигини тасдиқлай оламиз. Паҳглакан-Кун шаҳридан 160 километр жануби-ғарбда денгиздан йўловчилар салони эшиги ва юк бўлими люки топилди. Бу ҳудудда денгиз чуқурлиги 25−30 метрни ташкил этади», − деди у.
Эслатиб ўтамиз, Индонезиянинг Сурабая шаҳридан Сингапурга йўл олган Малайзиянинг Air Asia компаниясига тегишли Airbus 320-200 самолёти ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Белитунг ороли яқинида сувга қулаб тушгани хабар берилган эди. Самолёт қолдиқларини излаш учун 50 та самолёт ва 30 та кема жалб қилинган.
Изоҳ (0)