Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида ўзи уриб кетган пиёдаларга ёрдам кўрсатмай қочган ҳайдовчи қўлга олинди, деб хабар бермоқда «На посту» газетаси.
Қайд этилишича, 37 ёшли аёл ўзининг 14 ёшли ўғли билан туман кўчаларидан бирида юрганда, уларни автомобиль уриб кетган.
Машина ҳайдовчиси жабрланувчиларга ёрдам кўрсатиш ўрнига воқеа жойидан қочиб қолган. Ички ишлар органлари ходимлари тез орада ҳуқуқбузарни қўлга олди. У 1989 йилда туғилган йигит бўлиб чиқди. Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)