Навоий вилояти Қизилтепа тумани «Бўстон» қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи уй бекаси туман ИИБга ариза билан мурожаат қилди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг «Постда» нашри.
Аризага кўра, кечқурун аёлнинг уйига кириб, сандиқдан 1,5 миллион сўм, 350 АҚШ доллари ва HP русумли ноутбукини ўғирлаб кетган.
Кўрилган чора-тадбирлар натижасида қўшни қишлоқда яшовчи фуқаро гумон қилинувчи сифатида қўлга олинди.
Изоҳ (0)