Ўш халқаро аэропортида «маска-шоу» уюштирган махсус хизмат кийимидаги ниқобли номаълум шахслар йўловчиларнинг пуллари ва қимматбаҳо буюмларини ўғирлаб кетди. Бу ҳақда Ўш вилояти Ички ишлар бўлими матбуот хизматига асосланган «RBK.ru» нашрига таяниб, «Kun.uz» хабар бермоқда.
Қайд этилишича, беш нафар жиноятчидан иборат ушбу гуруҳ «Калашников» автоматлари билан қуролланган ҳолда аэропортнинг Ўш — Урумчи йўналишидаги парвоз учун рўйхатдан ўтказилаётган VIP-залга бостириб кирган. Улар залдагиларга махсус операция ўтказилаётганини маълум қилиб, барчадан ерга ётишни сўраган.
Шундан сўнг, бу гапга ишониб, кўрсатмага амал қилган йўловчиларнинг кўп миқдордаги пуллари ва қимматбаҳо буюмлари солинган сумкаларини йиғиштириб олиб, воқеа жойидан ғойиб бўлган.
Гувоҳларнинг кўрсатма беришича, жиноятчилар Toyota Estima автомашинасига ўтириб, аэропорт ҳудудидан чиқиб кетган.
Ўш полицияси айни пайтда шаҳарда фавқулодда ҳолат жорий қилиб, ушбу жиноий гуруҳни қидириш ишларини олиб бормоқда.
Изоҳ (0)