Канаданинг Porter Airlines авиакомпаниясига қарашли иккита самолёт бортида чиққан тутун туфайли мажбурий қўнишни амалга оширишига тўғри келди, деб хабар бермоқда «Интерфакс».
Торонтодан Вашингтонга учаётган биринчи самолёт учувчилар кабинаси ва салонда тутун чиққач, АҚШнинг Уильямспорт шаҳрига қўнган. Қўниш муваффақиятли амалга оширилган, ҳеч ким жабр кўрмаган. Йўловчилар Вашингтонга бошқа самолётда етказилган.
Иккинчи самолёт Торонтодан Канаданинг Грейтер-Садбери шаҳрига учаётганда салонда тутун тарқалгани сабабли аэропортга қайтишга мажбур бўлган. Ҳозирда мутахассислар ҳар иккала вазиятда тутун тарқалиши сабабларини ўрганмоқда.
Изоҳ (0)