Бухорода Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фронт ортида меҳнат қилган фахрийларга Янги йил байрами туҳфаси — Президент совғалари топширилди, деб хабар беради Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.
Вилоятда маҳаллий ҳокимликлар, «Маҳалла» хайрия жамоат фондининг вилоят ва туман бўлимлари, касаба уюшмалари ташкилотлари, «Нуроний» жамғармаси ҳудудий тузилмалари томонидан уруш ва меҳнат фахрийларини моддий ва маънавий рағбатлантириш борасидаги ишлар кўлами кенгаймоқда.
Президентимизнинг 2014 йил 13 октябрдаги «1941—1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони бу борадаги ишлар кўламини янги босқичга кўтаришда муҳим дастуриламал бўлмоқда.
Изоҳ (0)