Танадаги ортиқча ёғ миқдорига эга одамлар сони 1980 йилдаги 857 миллиондан 2013 йилда 2 миллиарддан ошиб кетди, деб хабар бермоқда «Vestifinance.ru».
Global Burden of Disease тақдқиқоти аҳоли таркибидаги семиз инсонлар сони бўйича етакчилик қилаётган 10 мамлакат рўйхатини эълон қилди. Бу борада 78 миллион семиз аҳолига эга АҚШ (умумий аҳолининг 33 фоизи), 46 миллион семиз аҳоли билан Хитой (4,4 фоиз) ва 30 миллион семиз аҳолига эга Ҳиндистон (3,8 фоиз) етакчилик қилмоқда.
Бундан ташқари, Россияда 28 миллион (24,1 фоиз), Бразилияда 22 миллион (16,2 фоиз), Мексикада 20 миллион (26,9 фоиз), Мисрда 18 миллион (35,9 фоиз), Германияда 16 миллион (24,3 фоиз), Покистонда 14 миллион (13,6 фоиз), Индонезияда 11 миллион (6,8 фоиз) аҳоли танасида ортиқча ёғ миқдори билан яшаётгани қайд этилган.
Изоҳ (0)