Ўзбекистон таълим йўналишида Россия Федерацияси томонидан ажратилаётган квоталар миқдори бўйича барча МДҲ давлатларини ортда қолдирмоқда. Бу ҳақда «Россотрудничество» ваколатхонаси раҳбари ва Россиянинг Тошкентдаги элчихонаси маслаҳатчиси Виктор Шулик ахборотига таяниб, «UzDaily.uz» хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилда таълим квоталари Ўзбекистоннинг 305 нафар талабасига тақдим этилган. Ўз навбатида, Виктор Шулик бу жуда катта миқдор эканлигини таъкидлаб ўтди.
Унинг сўзларига кўра, 2014 йил Қозоғистон ёшларига Ўзбекистондан икки баробар кам — 150 та таълим квотаси берилган.
Маълум қилинишича, Ўзбекистоннинг жами 1070 нафар фуқароси Россия ОТМларига тўғридан-тўғри қабул асосида ўқишга кирган.
Изоҳ (0)