Халқ таълими вазирлиги томонидан жорий йилда 11 минг дона Президент совғалари тайёрланиб, мазкур соғалар Меҳрибонлик уйлари ва Болалар шаҳарчалари тарбияланувчилари, «SOS» – болалар маҳалласи, Гўдаклар уйи, оилавий болалар уйи, Мурувват уйлари болаларига, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларининг фарзандларига берилади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.
Совғалар 12 номдаги ўқув қуроллари ва 14 хил ширинликлардан иборат бўлиб, болажонларга ҳақиқий байрам қувончини улашади. Президент совғалари шу йилнинг 24−25 декабрь кунлари республиканинг 9 та вилоятига «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси орқали жўнатилди.
Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятларига 26 декабрь куни автотранспортда юборилди. Совғалар шу йилнинг 29 декабрь куни Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятларида ўтказиладиган «Президент арчаси» байрам тадбирларида тантанали равишда топширилади.
Изоҳ (0)