Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси сайтида 21 декабрь куни бўлиб ўтган парламент сайловлари якунига кўра Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайланган депутатлар рўйхати (pdf) эълон қилинди. Бу ҳақда «Gazeta.uz»га асосланиб «Kun.uz» хабар бермоқда.
Аввал хабар берилганидек, 135 сайлов округининг 113 тасидан депутатлар сайланди, 15 нафар депутат эса Ўзбекистон Экологик ҳаракати конференциясида сайланди.
Бирорта ҳам номзод етарли миқдорда овоз тўплай олмаган 22 та округда эса 4 январь куни қайта сайловлар бўлиб ўтади.
Рўйхатга олинган депутатлар орасида ЎзЛиДеП вакиллари 47 нафарни, «Миллий тикланиш» демократик партияси вакиллари 28 нафарни, Халқ демократик партияси вакиллари 21 нафарни ва «Адолат» СДП вакиллари 17 нафарни ташкил этади.
Ҳозирча сайланган 128 нафар депутатнинг 38 нафари Қонунчилик палатасининг аввалги таркибида ҳам депутат эди, хусусан, Экоҳаракатдан 10 нафар депутат қайта сайланди.
Изоҳ (0)