Британиянинг The Times газетаси Германия канцлери Ангела Меркелни йил одами деб топди. Нашрнинг қайд этишича, Меркель «хавфли эркакларга тўла бу дунёда бизга жуда керак бўлган аёлдир». Бу ҳақда «Kun.uz» хабар бермоқда.
Мақолада таъкидланишича, Германия канцлери «Европа барқарорлигида марказий ролни ўзида сақлаб тургани учун» The Times томонидан «Йил одами» деб топилган.
Газета журналистларининг фикрича, «совуқ уруш» давридан буён «энг хавфли» геосиёсий инқироз сабаб Ғарб ва Шарқ ўртасидаги муносабатлар кескинлашган йилда Меркель ўзини «алмаштириб бўлмас воситачи» сифатида намоён эта олган.
Аввалроқ, Британиянинг бошқа бир газетаси – The Guardian Меркель «рус айиғи»ни тинчлантириб, Европани бирлаштиргани ҳақида ёзганди.
Бундан ташқари, АҚШнинг Time журнали танловига кўра, Эболага қарши курашувчилар «Йил одами» деб эътироф этилганди. Шунингдек, ушбу номга даъвогарлар рўйхатидан Россия президенти Владимир Путин, Ироқ Курдистони етакчиси Масъуд Барзоний, Alibaba Group компанияси раҳбари Жек Ма, Apple етакчиси Тим Кук, АҚШ Миллий футбол лигаси комиссари Рожер Гудилл ва америкалик хонанда Тейлор Свифт ўрин олганди.
Изоҳ (0)