Сурхондарё вилоятининг Музрабод туманидаги тиббий-соғломлаштириш мажмуасида фавқулодда ҳолат содир бўлди, деб хабар бермоқда «На посту».
1966 йилда туғилган аёлга туман тиббий-соғломлаштириш мажмуасида номаълум шахс ҳужум қилиб, юзига кучли зарба берган. Аёл ўзига келгунча жиноятчи унинг ёнидаги миллион сўмни ва у таққан 9 дона тилла тақинчоқни олиб қочган. Зарба шунчалик кучли бўлганидан аёлга тиббий ёрдам керак бўлган.
Ушбу воқеа юзасидан аёл ички ишлар бўлимига ариза билан мурожаат қилган ва тез орада ушбу жиноятда гумон қилиниб Музрабодда истиқомат қилувчи 23 ёшли йигит ҳибсга олинган.
Изоҳ (0)