Сирдарё вилоятининг Сайҳунобод тумани Янги ҳаёт маҳалласида истиқомат қилувчи шахс муқаддам икки марта судланганига қарамай, қинғир ишларини давом эттирди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг «Постда» газетаси.
Фуқаро туман поликлиникасининг панжарасига суяб қўйилган «Кама» русумли велосипедни миниб, қўшни тумандаги деҳқон бозорида пуллади. Кўп ўтмай, бир дўстини ҳам ўғриликка ундаб, Янги ҳаёт маҳалласидаги қўшнисининг омборхонасидан «Динамик» русумли велосипедни олиб чиқиб, бир новвойга сотиб юборди.
Новвой велосипедга нонларни ортиб, бозорга йўл олганида, велосипеди йўқолган фуқаронинг мурожаати асосида иш бошлаган ички ишлар идоралари ходимларига дуч келди. Новвой берган кўрсатма ёрдамида велосипед ўғрилари чойхонада улфатчилик қилиб ўтирганида қўлга олинди.
Изоҳ (0)