Қозоғистон парламентининг Сенати аъзолари «Мустақил давлатлар Ҳамдўстлиги доирасида махфий маълумотларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш тўғрисида»ги қонунни қабул қилди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Сенатнинг халқаро муносабатлар, мудофаа ва хавфсизлик бўйича қўмитаси хулосасига биноан, шартнома МДҲ доирасида ҳамкорлик амалга оширилаётган вақтдаги махфий маълумотларнинг ҳимоясини таъминлашни кўзда тутади.
17 моддадан иборат ушбу шартнома МДҲнинг барча давлатлари учун очиқлиги қайд этилган.
Изоҳ (0)