КХДР БМТ Хавфсизлик кенгашининг баъзи аъзолари томонидан Шимолий Кореядаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятнинг муҳокама учун кун тартибига киритилишини уруш эълон қилиниши деб ҳисоблашини маълум қилди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Ушбу масала Хавфсизлик кенгаши кун тартибига 22 декабрь куни кенгашнинг 15 аъзосидан 10 таси − Австралия, Чили, Иордания, Литва, Люксембург, Жанубий Корея, АҚШ, Руанда, Буюк Британия ва Франциянинг сўрови билан киритилган. Россия ва Хитой бунга қарши овоз берган.
Ватанни тинч йўл билан бирлаштириш қўмитаси баёнотида айтилишича, КХДРдаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятнинг кўриб чиқилиши «Шимолий Кореянинг буюк социалистик тизими ва аҳолисига қарши сурбетларча таҳдид ва жиддий провокация, шунингдек уруш эълон қилинишидир».
Шунингдек, қўмитанинг фикрича, ушбу масала Хавфсизлик кенгашида кўриб чиқилишини қўллаб-қувватлаган Жанубий Корея президенти Пак Кин Хе ҳукумати «АҚШнинг қўғирчоғи сифатида фаолият кўрсатмоқда».
Изоҳ (0)