Ўзбекистонда 2015 йил давомида Wi-Fi технологияси бўйича кенг полосали тармоқларга чиқишни ривожлантириш бўйича дастур амалга оширилади. Бу ҳақда «Infocom.uz»га асосланиб «Kun.uz» хабар бермоқда.
Ушбу дастур Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудудида Wi-Fi технологияси асосида интернетга кириш учун шароитларни ташкил этиш ва ривожлантиришдан иборат.
Дастурга асосан, ҳудудлардаги аэропортлар, вокзаллар, сайёҳлар кўп бўладиган жойлар, хиёбонлар, савдо марказлари ва бошқа жамоат жойларида симсиз Wi-Fi технологияси асосида интернетга киришни оммалаштириш кўзда тутилган.
Аввалроқ, 2015 йилда Хитойнинг кўмаги билан Ўзбекистонда интернет тезлигини амалга оширишга қаратилган лойиҳалар амалга оширилиши ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)