Марказий сайлов комиссиясининг бугун бўлиб ўтган мажлисида «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, парламент қуйи палатасига сайлов якунлари кўриб чиқилди ва сайлов округларида ҳамда Ўзбекистон экологик ҳаракатининг Конференциясида сайланган депутатлар рўйхатга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси ўринбосари С. Артикова маълум қилди.
Ёш бўйича 29 ёшгача бўлганлардан 6 нафар, 30—39 ёшдагилардан 39 нафар, 40—49 ёшдагилардан 44 киши, 50 ва ундар катта ёшдагилар орасидан эса 39 нафар депутат сайланди.
Депутатларнинг 43 нафари магистр, фан номзоди ва фан доктори илмий даражаларига эга.
Депутатлар таркибида ўзбек, қорақалпоқ, рус, тожик, қозоқ, корейс миллатларининг вакиллари бор.
Сайланган 128 нафар депутатнинг 21 нафари хотин-қизлардир.
Депутатларнинг 38 нафари олдинги чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари бўлган.
Изоҳ (0)