Буюк Британия пойтахти Лондоннинг шимолида яшовчи 48 ёшли Барабарелла Бюхнер ўзининг икки мушугига турмушга чиқди, деб хабар бермоқда Метро.
Қайд этилишича, инсонларга ҳайвонлар билан турмуш қуришга ёрдам берувчи сайт аёлга мушуклар билан турмуш қургани тўғрисида юридик кучга эга бўлмаган гувоҳнома берган. Аёлнинг қариндошлари ушбу ҳаракатни жиннилик деб атаган.
Бюхнер етти йил муқаддам эри билан ажрашгач, Лугоши ва Спайдер лақабли икки мушукни ўз қарамоғига олгани маълум қилинган. Аёл мушуклари билан асал ойини Канар оролларида ўтказган.
Изоҳ (0)