Бугунги таомномада — бананли нон
Бананли нон бизнинг одатларимизга кўра кекс деб аталади. У Ғарбда анча анъанавий пирогдир. Бундай турдаги пироглар кремсиз, ўртача ширали ва кўринишидан нонга ўхшаш бўлганлиги туфайли биз учун ноодатийдир. Бироқ бананли ноннинг мазали ва фойдали эканлигининг ўзи уни ёқтириш учун етарли. Шунингдек уни тайёрлаш ҳам унчаликк мураккаб эмас.
Ушбу пишириқни тайёрлаш учун тахминан 1 соат-у 30 дақиқа вақт ва 17 030 сўм талаб этилади.Зарур масаллиқлар:
- 280 г ун
- 200 г шакар
- 4 дона банан (800 г)
- 0,5 чой қошиқ разрихлитель (5 г)
- 0,5 чой қошиқ ош содаси
- 0,5 чой қошиқ туз
- 1 дона лимон (150 г)
- 3 дона тухум
- 125 г сарёғ
Тайёрланиши:
1. 1 дона лимонни сиқиб, сувини идишга соламиз. Лимон пўстлоғини майда тишли қирғичдан ўтказиб, уни ҳам қўшамиз. Сўнг бананни пўстлоғидан ажратиб, соламиз ва оддий вилка билан эзиб, пюре ҳолига келтирамиз.2. Хона ҳароратида юмшаган сарёғни миксер ёрдамида оқаргунига қадар кўпиртирамиз, устига шакарни солиб, яна 1 дақиқача кўпиртиришда давом этамиз.
3. Сарёғ ва шакар аралашмасига бананли пюрени солиб, миксер билан аралаштирамиз.
4. Алоҳида идишга 280 г ун, 0,5 чой қошиқдан туз, разрихлител ва ош содасини солиб, аралаштирамиз. Уни суюқ массага қўшамиз ва миксерда аралаштирамиз.
5. Тайёр хамирни ёғланган ва ун сепилган формага соламиз.
6. Бананли нонни 160 даражагача қиздирилган духовкада 60—70 дақиқа давомида пиширамиз. Пишириш давомида ҳар 20—25 дақиқада духовка листини айлантириб турамиз. Тайёр бўлишига 20 дақиқача қолганида ноннинг устини фольга билан ёпамиз. Унинг пишганини гугурт чўпи ёрдамида текшириб кўриш мумкин: чўпни пирогга санчиб кўрамиз, чўп қуруқ чиқса, у тайёр; хамир илашиб чиқса, пиширишда давом этамиз.
Ёқимли иштаҳа!
Ушбу пишириқни тайёрлашда фойдаланилган маҳсулотларни Korzinka.uz супермаркетларидан харид қилишингиз мумкин.
Уларнинг нархлари билан қуйидаги жадвалда танишишингиз мумкин. Нархлар 24 декабрь ҳолатига келтирилган.Рукн ҳомийси — Korzinka.uz супермаркетлар тармоғи.
Таомни тайёрлашда берган кўмаги учун Тошкентдаги «Кафе» қаҳвахонаси ва шахсан бош ошпаз Павел Георгановга миннатдорчилик билдирамиз.Рукнимизнинг кейинги сонларида шоколадли мусс тайёрлаймиз ҳамда бошқа пишириқлар билан Янги йил дастурхонини безатамиз.
Изоҳ (0)