Украина Қрим яриморолига электр етказиб беришни бутунлай тўхтатди. Бу ҳақда Қрим иссиқлик ва энергетика вазири Сергей Егоров маълум қилди, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net».
«Бир соат олдин Украина бир томонлама тартибда Қрим Республикаси ва Севастополь шаҳрига электр етказиб беришни бутунлай тўхтатди. Барча тўртала линияда ҳам нол кўрстакичи кузатилмоқда», − деди Егоров.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирда яриморол ҳудудининг ярмини электр билан таъминлаш ва мобил алоқани йўлга қўйиш учун электр энергияси ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга ҳаракат қилинмоқда. Шунингдек, Украина билан электр энергияси етказиб беришни янгилаш тўғрисида музокаралар бошланган.
Изоҳ (0)