Россия президенти Владимир Путин Жамоатчилик фикрини ўрганиш бутунроссия маркази томонидан ўтказилган сўровга биноан, 71 фоиз овоз билан йил сиёсатчиси деб топилди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Путин ушбу рейтингда кетма-кет 11 марта етакчилик қилмоқда. Ўтган йили у 44 фоиз овоз билан биринчиликни қўлга киритган эди.
Иккинчи ўриндан 8 фоиз овоз билан Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, учинчи ўриндан 5 фоиз овоз билан Россия бош вазири Дмитрий Медведев ўрин олган.
Изоҳ (0)