«Сурхон ёшлари» газетасида фаолият олиб борувчи Сирожиддин Иброҳим тўққиз йиллик мактаб шаҳодатномаси билан шоир ва журналист деган мақомга лойиқ топилди, деб хабар берди «Дарё» муштарийи Акром Малик.
Эндигина 21 ёшни қоралаган жуссаси ихчам йигитнинг журналист деган дипломи у ёқда турсин, коллежни тамомлаганлиги ҳақидаги ҳужжати ҳам йўқ. Шунга қарамай, у 2014 йил Ўзбекистон Республикасининг энг нуфузли давлат ва нодавлат ташкилотлари таъсис этган «Йилнинг энг фаол ёш журналисти» танловининг матбуот йўналиши бўйича биринчи ўринга муносиб деб топилди.
Муштарийнинг қайд этишича, адабиёт янгиликларидан яхши хабардор бўлган Сирожиддин Иброҳим кўп китоб ўқийди. Унинг ўзига яраша билими бор.
Ҳаёт университетида таълим олаётган бу йигит ҳозирда ўзининг ўткир қалами билан ўз қишлоғи, одамларга озор берган ноҳақликлар, гўзал фазилатлар ҳақида ёзмоқда.
Изоҳ (0)