Қозоғистон парламентининг Мажилиси «2000 йил 7 июлда имзоланган Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасидаги фуқароларнинг ўзаро келиб-кетиш шартлари тўғрисидаги битимга ўзгартиш ва қўшимчалар китиш тўғрисидаги протоколни ратификация қилиш ҳақида»ги қонун лойиҳасини маъқуллади, деб хабар бермоқда UzDaily.
Ўзбекистон ва Қозоғистон вакиллари тегишли битимни 2014 йил 19 январь куни Остона шаҳрида имзолаган.
Турли хилдаги даромад ва фойдадан олинадиган солиқларни назорат қилувчи шартнома иловасида Қозоғистон ва Ўзбекистон фуқаролари учун иккала мамлакатга кириш, чиқиш ва бўлиб туриш учун керакли ҳужжатлар рўйхати келтирилган. Ўзбекистон ушбу рўйхатга мамлакатда жорий қилинган янги ҳужжат турларини (Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик турдаги паспорти ва дипломатик паспорти, 16 ёшга етмаган Ўзбекистон фуқаросининг гувоҳномаси, қайтиш тўғрисидаги гувоҳнома) киритишни таклиф қилган.
Изоҳ (0)