LG G3 смартфонининг батареяси портлаб кетиши оқибатида телефон соҳибасининг кроватида кичик ёнғин келиб чиқди, деб хабар бермоқда «Hi-Tech.Mail.ru.
Қайд этилишича, қиз ўз хонасисида кийимини алмаштираётган вақтда қувват олаётган смартфон ёниб кетган. Батарея портлагач, қиз қичқириб юборган, катталар эса хонада катта ҳажмдаги тутунга гувоҳ бўлганини маълум қилган.
Ёнғин ўчиришга ҳаракат қилинган, бироқ олов ҳарорати юқорилиги туфайли кроват устидаги кўрпа-тўшакка ёнғин ўтган ва уларни деразадан улоқтиришга тўғри келган. Оила LG компаниясига ушбу ҳолат юзасидан мурожаат қилган ва ҳозирча расмий жавоб олмаган.
Изоҳ (0)