Италия полицияси мамлакат бўйлаб томоша уюштириб юрадиган сайёр цирк бошлиғи одамларни алдаб юрганини аниқлади. У ўз циркида панда ўрнига панда рангларида бўялган чау-чау зотига мансуб иккита итдан фойдаланган. Бу ҳақда Local нашрига асосланган «Gazeta.ru» сайтига таяниб, «Кун» хабар берди.
Полиция бу итлар ҳам ноқонуний равишда Италия ҳудудига олиб келинганини аниқлади.
Цирк томошабинларининг гувоҳлик беришича, улар ташқи кўринишидан ҳақиқий пандаларга жуда ўхшайдиган бу жониворлар билан суратга тушиш учун цирк бошлиғига маълум миқдордаги тўловларни ҳам берган.
Айни пайтда итальян полицияси мазкур «шоввоз»га қарши жиноий иш очган.
Изоҳ (0)