Хитой полицияси томонидан ўтказилган икки ойлик рейд давомида 30 мингдан ортиқ одам қимор ўйнаш ва порнографик видеоларни кўришда айбланиб қамоққа олинди, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Reuters маълумотларига кўра, 15 декабрь ҳолатида фақатгина мамлакат жанубидаги Гуандун провинциясининг ўзида 3014 киши қамалган, яна 8000 дан ортиқ киши ҳибсга олинган. Хуэйчжоу шаҳар округида тақиқланган қимор ўйинларининг онлайн турлари аниқланган. Ноқонуний фаолият туфайли 30 миллион юань (тахминан 4,82 миллион доллар) миқдорида маблағ айланган.
Қайд этилишича, Хитой ҳукумати жорий йилнинг апрель ойида интернетда порнографик характерга эга сайтларга қарши курашиш кампаниясини бошлаган. Ой охирига бориб 110 та сайт ёпилиб, Weibo ижтимоий тармоғидаги 3000 та саҳифа йўқ қилинган.
Изоҳ (0)