Қозоғистоннинг Остона шаҳридаги «Дуалет» спорт мажмуасида APB (AIBA Pro Boxing) турнири доирасида 60 килограмм вазн тоифасидаги 3-турдан ўрин олган жанглар бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Olamsport».
Маълумки, ушбу турнирда 2016 йили Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларининг йўлланмалари ўйналяпти.
Ўзбекистон вакили Хуршид Тожибоев ўзининг учинчи жангида Осиё ўйинлари вице-чемпиони филиппинлик Чарли Суаресга қарши рингга кўтарилди. Ўта мураккаб кечган баҳс якунида Тожибоев рақибидан 2:1 ҳисобида устун келди. Финал жанглари 30 январга белгиланган.
Изоҳ (0)