Россиянинг Новосибирск шаҳрида ўтказилган APB (AIBA Pro Boxing) турнирининг 52 килограмм вазн тоифасидаги 3-тур баҳсларида ўзбекистонлик Жасурбек Латипов италиялик Винченцо Пикардига қарши рингга кўтарилди, деб хабар бермоқда «Olamsport».
Олти раунд давом этган баҳсда Латипов кучли рақибини 60:53, 59:55, 59:55 ҳисобида мағлубиятга учратди. Аммо илк турда қозоғистонлик Ильяс Сулеймановга имкониятни бой бергани боис энди Рио—2016 Олимпиадаси йўлланмалари учун кураш олиб боролмайди.
Изоҳ (0)