Ўзбек-Хитой савдо уйи икки мамлакат тадбиркорлари учун ҳамкорлик имкониятларини кенгайтирмоқда, деб хабар берди UzDaily.
2014 йил сўнггида Ўзбек-Хитой савдо уйининг дилерлик портфели асфальт заводлари ва бетон қорувчи ускуналар етказиб беришга ихтисослашган Zhengzhou DayuMachinery Co.,Ltd компанияси билан тўлдирилди. Шундай қилиб, 2015 йил январдан бошлаб ўзбекистонлик тадбиркорлар ушбу саноат гигантига Тошкентдаги офисдан буюртма беришлари мумкин бўлади.
Ўзбек-Хитой савдо уйининг ишлаб чиқариш ускунлари департаменти раҳбари Мансур раҳимовнинг сўзларига кўра, ушбу шартнома ўзбекистонлик тадбиркорларга хитойлик ишлаб чиқарувчилар билан бевосита алоқа қилиш имконини беради. У тадбиркорлар муассаса орқали Хитойнинг ўнлаб йирик компаниялари ускуналарини ишлаб чиқарувчиларнинг ўз нархлари асосида сотиб олишларини таъкидалаган.
Эслатиб ўтамиз, 2006 йилдан буён фаолият олиб бораётган Ўзбек-Хитой савдо уйи Хитойдан турли даражадаги хомашё ва ускуналарни излаб, Ўзбекистонга етказиб бериш билан шуғулланади.
Изоҳ (0)