Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ИИБга Қашқадарёдан келган, «Абу сахий» савдо мажмуасидаги дўконлардан бирида фаолият юритадиган сотувчи ариза билан мурожаат қилди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг «Постда» газетаси.
Маълум бўлишича, сотувчининг олдига келган харидорлардан бири унга тегишли ичида 4,5 миллион сўм пул ва фуқаролик паспорти бўлган сумкани ўғирлаб кетган.
Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилди. Ўз вақтида кўрилган чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни Жиззах туманида яшовчи аёл содир этгани аниқланди. Энди у қилмиши учун қонун олдида жавоб беради, дейилади нашрда.
Изоҳ (0)