Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидан бўлган икки ёш йигит бирор ҳунарнинг этагини тутмай, кеч бўлди дегунча кўчада юришни одат қилди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг «Постда» нашри.
Бир куни улар гап талашиб, жанжаллашиб қолди. Муштлашув жараёнида йигитлардан бири жаҳлига эрк бериб, иккинчисининг қорнига пичоқ санчди.
Жабрланувчи шифохонага ётқизилди, жиноятни содир этган йигит эса терговга жалб этилди.
Изоҳ (0)