Украина Белоруссиянинг Европа Иттифоқи мамлакатлари билан муносабатларини ривожлантиришда ёрдам бериши мумкин. Бу ҳақда икки мамлакат раҳбарлари учрашуви якунида Украина президенти Пётр Порошенко маълум қилди, деб хабар бермоқда «Интерфакс».
Порошенконинг сўзларига кўра, икки мамлакат делегациялари ўртасидаги музокараларда кўплаб соҳалардаги, жумладан иссиқлик энергетикаси, хавфсизлик, минтақалараро ҳамкорлик, машинасозлик соҳаларидаги муносабатлар муҳокама қилинган. Томонлар «Украинадаги воқеаларни холисона ёритиш» мақсадида Белоруссия ҳудудида Украина телеканалларидан бирини эфирга узатиш бўйича келишувга эришган.
«Бугунги кунда биз Беларусь билан савдо айланмаси камайишига йўл қўймаяпмиз, ҳатто унинг ўсишини ҳам таъминладик. Украина савдо, иқтисодий, сиёсий, мудофаа соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор», − деди Порошенко. Ўз навбатида, Беларусь президенти Александр Лукашенко Минск барча соҳаларда Украинанинг ишончли шериги бўлиши мумкинлигини таъкидлаган.
Изоҳ (0)