21 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон фуқаролари юксак сиёсий фаолликни намоён этди, деб қайд этди Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси М. Абдусаломов ўзининг халқаро ва хорижий кузатувчилар, маҳаллий ва чет эл оммавий ахборот воситалари вакиллари учун ўтказиладиган матбуот анжуманидаги маърузасида.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сайловида 18 миллион 400 минг нафар сайловчи иштирок этди ва бу рўйхатга киритилган сайловчилар умумий сонининг 89 фоизини ташкил этади.
8311 нафар сайловчи муддатидан олдин овоз бериш имкониятидан фойдаланди.
Изоҳ (0)