Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев бир баррель нефть нархи 40 долларга тушиш эҳтимоли учун ҳам режаси борлигини айтиб, мамлакат аҳолисини хотиржам бўлишга чақирди, деб хабар бермоқда «Газета.ru».
«Мен бундай режани бир чеккада сақлаб қўйганман. Бу ҳақида бемаол гапиришимнинг боиси шундаки, бизда қора кунлар учун заҳиралар мавжуд. Улар орқали аҳолини қўллаб-қувватлаб, турмуш даражаси пасаймаслигини таъминлаймиз. Хуллас, одамлар хотиржам бўлаверсин», − деди Назарбоев.Шунингдек, Қозоғистон президенти ижтимоий мажбуриятлар, пенсия, бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақлари, мудофаа харажатлари кабилар қисқартирилмаслигини маълум қилди.
Изоҳ (0)