Forbes журнали Россиянинг энг бой 20 кишиси 2014 йил давомида жами 73,4 миллиард доллар йўқотганини ҳисоблаб чиқди, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Энг кўп йўқотиш «Система» раҳбари Владимир Евтушенковга тўғри келади: унинг бойлиги 9 миллиард доллардан 0,9 миллиард долларга тушиб қолган. Владимир Лисин 7,5 миллиард, Леонид Михелсон 6,5 миллиард доллар, Геннадий Тимченко 6,2 миллиард доллар йўқотган.
Асли ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмонов эса 4,7 миллиард доллар йўқотишига қарамай Россиянинг энг бой одами мақомини сақлаб қолгани қайд этилган. Аввалроқ, Bloomberg рублнинг қадрсизланиши оқибатида Усмонов ушбу мақомни Виктор Векселбергга бой берганини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)